Украинадаги сўнгги воқеалар (165)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
* Украина армияси бу мамлакатнинг Севередонецк шаҳридан орқага чекинганини тан олди.
* Польша минглаб қочқинлар оқимига қарши туриш мақсадида Белорус билан чегарадош ҳудудларда ҳарбий иштирокини кучайтирди ва муҳим ўтиш жойларни панжара билан ўраб олди.
* Европанинг Россияга қарши душманона позицияси ва европаликларнинг бу мамлакат газ мпортини тўхтатишга уринишларига қарамай, Россиянинг Газпром компанияси бу Яшил қитъада Украина орқали газ етказиб беришни давом эттиришни эълон қилди.
* Финлядияда жойлашган, Энергия ва тоза ҳаво тадқиқотлари маркази (CREA) Россия давлати Украина урушининг дастлабки 100 кунида қазиб олинадиган ёқилғи экспортидан 93 миллиард евродан ортиқ даромад олганини маълум қилди.
* Куни кеча Британия ҳарбийларидан бири Жордан Гелтли Украинада отиб ўлдирилди.
* Европа Иттифоқи ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеф Борель биз Россия билан бирга яшаш йўлини топишиимз керак деб айтди.
* Шанба куни Европа парламенти вакили ва Польша собиқ ТИВ раҳбари Родослав Сикроски Еспрессо телеканали билан суҳбатда, Ғарб даватлари Украина мустақиллигини сақлаб қолиш учун унга ядро каллакларини беришга ҳақи бор деб айтди.
* НАТО Бош котиби Анқаранинг Финлядия ва Швециянинг бу ташкилотга қўшилиши билан боғлиқ хавотирларини бартараф этишга ҳаракт қилаётганини айтди.
* Россия президенти ушбу мамлакатда инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг қарор ва ҳукмларини бажимаслик ҳақидаги қонунни имзолади.
* Россия матбуот котиби Дмитрий Песков ТАСС ахборо агенлиги билан суҳбатда, Ғарб компаниялари имкон қадар тезроқ, Россия бозорига қайтишга тайёрлигини аммо афсуски кутишга тўғри келганини айтди.
* Киев давлати АҚШ президентини Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг Украинага бостириб кириши олдидан унинг огоҳлантиришларини эшитишни истамагани учун танқид қилди.