Россия ва АҚШ ташқи ишлар вазирлари яна Сурия масаласини муҳокама қилдилар
(last modified Tue, 25 Oct 2016 14:32:02 GMT )
октябр 25, 2016 19:32 Asia/Tashkent
  • Россия ташқи ишлар вазири  шунингдек
    Россия ташқи ишлар вазири шунингдек

Россия ташқи ишлар вазири АҚШлик касбдоши билан телефон орқали суҳбатларида Сурия халқига қарши урушаётган террористлардан эътирозчилар номли қуролли гуруҳларни ажратиш заминасидаги Вашингтон давлатининг ваъдаларини ижро этилмаётганини унга етказди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Росия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ ташқи ишлар вазири Жон Керри  телефон орқали суҳбатларида Суриянинг сўнгги ўзгаришлари хусусан Ҳалаб шарқида юз бераётган воқеа- ҳодислар юзасидан фикр алмашдилар. Россия Ташқи ишлар вазирлиги эълонига кўра,  Лавров ушбу суҳбатда  АҚШ давлатини жорий йилнинг 9 чи сентябрида Вена шаҳрида икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари ўртасида имзоланган келишувни ижро этишдан воз кечаётгани сабаб танқид қилди ва терроризмга қарши кураш чорчубасида Суриядаги вазиятни яхшилантириш мақсадида ушбу келишувни зудлик билан ижро этилишини сўради.

Россия ташқи ишлар вазири  шунингдек, террорчилик гуруҳлар ва уларнинг иттифоқичлари  вақтинчалик оташкесим жараёнида  бир неча марта Ҳалабнинг шарқий минтақаларини миномет билан нишонга олишди деб қўшимча қилди.