Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абега суиқасд уюштирилди
июл 08, 2022 11:21 Asia/Tashkent
Япониянинг собиқ бош вазири Нара шаҳридаги тантанали маросимда отиб кетилган. Натижада собиқ бош вазир ҳалок бўлди
Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абе Нара шаҳрида нутқ сўзлаётган вақтда унга икки марта ўқ узилди ва тезда касалхонага етказилди. Бироқ, у олган жароҳатлари натижасида ҳаётдан кўз юмди.
Япония ҳукумати собиқ бош вазир Синдзо Абе отиб ўқ узилгани ва қурбон бўлганлигини тасдиқлади.
Бу хабарга кўра, Япония хавфсизлик кучлари ҳужумчини қўлга олган.
ОАВ маълумотларига кўра, ушбу отишма учун Япония мудофаа кучларининг собиқ зобити жавобгар бўлган.
Шинзо Абе икки йил олдин соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли истеъфога чиқди; Шундан сўнг Ёсихиде Суга Япониянинг янги бош вазири бўлди.
Ёрлиқ