Америкада ракета синови муваффақияцизликка учради
(last modified Fri, 08 Jul 2022 06:25:57 GMT )
июл 08, 2022 11:25 Asia/Tashkent
  • Америкада ракета синови муваффақияцизликка учради
    Америкада ракета синови муваффақияцизликка учради

Чоршанба куни Калифорниядаги Ванденберг космик кучлари базасидан учирилгандан бир неча сония ўтгач, қитъалараро баллистик ракета портлади. Бу АҚШ расмийлари ўз мамлакатлари армиясининг Хитой ва Россиядан ортда қолаётганидан хавотирда эканини таъкидлаётган пайтга тўғри келмоқда.

ИРНА хабарига кўра, ушбу база расмийлари маҳаллий вақт билан пайшанба куни ушбу синов муваффақияцизликка учраганини тасдиқловчи баёнотда: Минотаур ИИ ракетаси чоршанбага ўтар кечаси маҳаллий вақт билан 11:11 да учирилганидан тахминан 11 сония ўтиб ҳавода портлади.

Ушбу расмийларга кўра, ушбу ракетанинг портлаши натижасида Ванденберг космик кучлари базаси ёниб кетган, бироқ ракетанинг қолдиқлари учириш майдончаси яқинида ерга тушган ва ҳеч ким жабрланмаган.

Портлаш сабабларини текшириш бошланди.

Ушбу ракета ҳали ҳам ишлаб чиқарилаётган ЛГМ-35 қитъалараро баллистик ракетаси билан бирга АҚШ армиясининг эски Минутеман ракеталарини алмаштириши керак.

 

 

 

Ёрлиқ