Украинадаги сўнгги воқеалар (203)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
* Кеча Россия Мудофаа вазирлиги бу мамлакат ҳарбийлари Одесса портида Украина ҳарбий кемасини ҳамда АҚШ ўқ-дорилари ва Американинг Ҳарпун ракеталари сақланадиган омборни йўқ қилганини хабар қилди.
* Россия тергов қўмитаси раиси украиналик миллатчилар 7 мингдан ортиқ фуқаролик инфратузилмасини вайрон қилганини маълум қилди.
* Москва, Анқара, Киев ва БМТ ўртасида жума куни имзоланган келишувдан сўнг, Украинанинг Қора денгиздаги учта порти бу мамлакатдан дон экспорти қайтадан бошлашга тайёр.
* Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Ғарбнинг дунёдаги озиқ-овқат инқирозидаги ролига ишора қилиб, Ғарб ўзлари яратган муаммоларни тузатиши керак чунки улар Россия кемаларининг хорижий портларга киритишга тўсиқлик қилмоқда ва бу озиқ-овқат инқирозига ҳисса қўшмоқда.
* Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Қоҳирада Араб лигаси аъзолари олдида қилган чиқишида НАТОнинг ҳукмрон бўлишига йўл қўйиб бўлмаслигини айтди.
* Украина ТИВ Венгрия бош вазирининг Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари самарасизлиги ҳақидаги баёнотларига билдирган муносабатида, буни Россия пропагандасининг яққол намунаси деб баҳолади.
* АҚШ ҳарбийлари Европада можаролар келтириб чиқариши давомида, ўнлаб Abrams танклари ва уларнинг жиҳозлари Россиянинг Украинага қарши уруши давом этаётган вақтда Белгиянинг Antverpen-Bryugge портига йўл олганини маълум қилди.
* Россиянинг Австрия пойтахти Вена шаҳридаги халқаро ташкилотлардаги вакили Михаил Улянов Твиттер саҳифасида Европа Иттифоқи валютаси қийматининг мисли кўрилмаган даражада пасайишига тўхталиб, Европа санкциялари тескари таъсирга эга ва ҳеч қаёққа олиб келмайди.