Россия 92 украиналик аскарларни инсониятга қарши жиноятларда айблади
Россия Тергов қўмитаси раҳбари , Украина қуролли кучларининг 92 нафар ҳарбийсини инсониятга қарши жиноянтларда айблади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича бугун Россиянинг " Россияйскся газета" нашри мамлакат тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикинга иқтибос келтирган ҳолда, 92 қўмондон ва уларнинг қўл остидаги инсониятга қарши жиноятларда айбламоқда. Яна 96 киши, жумладан Украина қуролли кучларининг 51 қўмондони ҳам ўз жиноятларини кўриб чиқиш учун судга чақирилганлар орасидадир.
Россиялик бу мулозим Ғарб давлатлари биргаликда ва очиқдан -очиқ Украинани қўллаб-қувватлаётганига эътибор қаратиб МДҲ, КХШТ аъзолари, БРИКС гуруҳи аъзолари ва ШҲТга аъзо давлатлар билан украиналик ҳарбий жиноятчиларини жиноий жавобгарликка тортиш бўйича ҳамкорликни эълон қилди.
Бастиркин ўз сўзларида Украина аскарларини жиноятларига қарши курашда Эрон, Сурия ва Боливия каби мустақил позицияга эга давлатлар билан ҳамкорлик қилишини эълон қилди.
Россия Тергов қўмитаси раиси Украина Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мансабдор шахсларини номлашини давом эттириб улар оммавий қирғин қуролларни олишга уринганликлари учун жиноий жавобгарлик тортилиши керак деб эълон қилди.
Россия, Украина армияси ва ҳукумати, хусусан бу давлатнинг ўта миллатчилари уни бу мамлакатда русларга қарши геноцид содир этишда уринишда айблаб, бу масалани махус амалиётлар бошланишининг асосий сабабларидан бири сифатида эълон қилди.