Тайван АҚШ билан иттифоқчилигини таъкидлади
(last modified Mon, 22 Aug 2022 07:34:59 GMT )
август 22, 2022 12:34 Asia/Tashkent
  • Тайван АҚШ билан иттифоқчилигини таъкидлади
    Тайван АҚШ билан иттифоқчилигини таъкидлади

Тайван раҳбари бу оролни АҚШ билан бирлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз Хитой мамлакати Тайван оролини ўз ҳудудининг бир қисми сифатида билади ва Тайваннинг мустақиллиги ва АҚШнинг шу тарзда қўллаб-қувватланиши 3 томон ўртасидаги зиддиятли бир неча йил давомида яққол кўрсатди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тайван ороли президенти Tsay Ing-ven  АҚШнинг Индиана губернатори Эрик Ҳолкомб билан учрашуви чоғида Тайван ва АҚШ Ҳинд-Тинч океани  минатқасидаги асосий хавфсизлик ва иқтисодий иттифоқчилардир ва демократик иттифоқчилар бирга туришлари керак деб таъкидлади.

Яқинда АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг ташрифи ва икки ҳафтадан сўнг АҚШ делегациясининг Тайванга ташрифи АҚШ ва Тайван ўртасидаги Хитой билан зиддиятни кучайтирди.

Бундан ташқари Ненси Пелосининг Тайванга ташрифидан кейин, Пекин ороли яқинида ҳарбий машғулотлар сонини оширди ва Тайван расмийлари бундай ҳаракатларни қоралади.

Шу муносабат билан Хитойнинг денгиз хавфсизлиги бошқармаси  (MSA) яқинда тарқтаган баёнотида, Chjejiang провинцияси яқинда Шарқий Хитой денгизида янги машғулотлар ўтказишини маълум қилди.