Россия Европага " Шимолий оқим 1" ё ки " Норд стрим 1" қувурлар орқали газ экпортини тўхтатди
(last modified Wed, 31 Aug 2022 09:02:10 GMT )
август 31, 2022 14:02 Asia/Tashkent
  • Россия Европага
    Россия Европага " Шимолий оқим 1" ё ки " Норд стрим 1" қувурлар орқали газ экпортини тўхтатди

Москва давлати ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кескинликлар вазиятида Россиянинг Газпром компанияси " Нордстрим 1" қувури орқали Европага газ экспортини тўхтатди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия давлати " Шимолий оқим 1" қувури орқали Европага газ экспортини тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.

Ройтерз шунингдек Россиянинг " Шимолий оқим" қувури орқали Европага газ экспортини қисқартириш қарори " Москва  ва Брюссел ўртасидаги иқтисодий  курашни кучайтиради, Европанинг энг брй давлатларида таназзул ва энергия истеъмолини чеклаш истиқболларини оширади деб огоҳлантирди.

"Газпром компанияси " Шимолий оқим 1" орқали Европага газ экспорти " Таъмирлаш ишлари" туфайли тўхтатилганини маълум қилди.
Гринвич вақти билан 31 августс куни тонг соат 1дан  3 сентябр соат 1 га қадар Россиядан Германияга газ жўнатилмаслиги кутилмоқда.

Бугун " Норд Стрим 1" қувури оператори сайтидаги маълумот Европа мамлакатларига газ экспорт қилинмаётганини кўрсатади.

Европа давлатлари Москва давлатини Украина урушидан кейин Россияга қарши жорий этилган Ғарб санкциялари учун қасос олиш муддатини узайтириши мумкинлигидан хавотирга тушган.

Ёрлиқ