Москва Ҳалаб шаҳридаги террорчиларни бутунлай йўқ қилиб ташлашдан бошқа чораси йўқ
Россия федерацияси президенти АҚШнинг ҳозирги давлати Сурия бўйича ҳеч қайси бир келишувларга амал қилмайди деб айтди
Россия федерацияси президенти АҚШнинг ҳозирги давлати Сурия бўйича ҳеч қайси бир келишувларга амал қилмайди деб айтди ва шундай таъкидладики, Москва Ҳалабни террорчилардан тозалашдан бошқа чораси йўқ. Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Сочи шаҳрида хорижлик экспертлар билан бўлиб ўтган йиғилишда, Дамашқ давлатининг расмий илтимоси билан Москва Сурия президенти Башар Асад давлатини ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши ҳақида шундай айтдики, Москва Суриянинг Ҳалаб шаҳрида жойлашиб олган террорчиларни бутунлай йўқ қилиб ташлашдан бошқа чораси йўқ. Сурия шимолидаги Ҳалаб шаҳри айни пайтда давлат кучлари ва террорчи гуруҳлар ўртасидаги шиддатли жанг майдонига айланди. Путинга кўра, Америка қўшма штатларининг ҳозирги давлати билан ишлаш қийин кечмоқда. Негаки, АҚШ давлати ҳеч қайси бир битимга жумладан Сурия ҳақидаги келишувларга амал қилмаяпти.