Ўн минглаб инсонлар Прага шаҳрида НАТО ва ЕИга қарши намойиш ўтказишди
(last modified Sun, 04 Sep 2022 08:49:07 GMT )
сентябр 04, 2022 13:49 Asia/Tashkent
  • Ўн минглаб инсонлар Прага шаҳрида НАТО ва ЕИга қарши намойиш ўтказишди
    Ўн минглаб инсонлар Прага шаҳрида НАТО ва ЕИга қарши намойиш ўтказишди

Прага /Чехия пойтахти/дан ўн минглаб одамлар ЕИ, НАТО ва энергия инқирози сабаб бўлган муаммоларга қарши кўча намойишлар ўтказишди.

Украинада урушни бошлангани ортидан Европа давлатлари Киев режимни ҳимоя қилиш мақсадида  Россиянинг энергетика тармоғига қарши кенг қамровли санкциялар қўлладилар. Айни пайтда  бу санкциялар аксича Европада кўп муаммоларни келтириб чиқармоқда ва бу минтақани мислсиз энергетика инқирозига дучор этган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Прага шаҳрида  70 мингга яқин одам ҳукуматига қарши намойиш ўтказиб, ҳукмрон коалициясидан энергия нархи ошишини назорат қилиш учун кўпроқ чоралар кўришини сўради.

Прага намойишчилари Европа Иттифоқи ва НАТО сиёсатларига қарши эканлигини маълум қилишди.

Хабарга биноан намойишлар фанат ўнг гуруҳ ва бошқа сиёсий гуруҳлар жумладан Коммунистик партия томонидан уюштирилган ва полиция ҳам тадбирни назорат қилган.

Мазкур гуруҳларга кўра, Чехия ҳарбий жиҳатдан нейтрал бўлиши ва газ етказиб берувчилар, жумладан Россия билан тўғридан -тўғри шартномларни таъминлаши керак.

Прага намойишлари эса Россиянинг " Газпром" компанияси " Шимолий оқим-1" газ қувурлар тармоғи орқали Европага газ экспортини бутунлай тўхтатганини эълон қилган пайтга тўғри келмоқда.