АҚШ давлати Россия нефтини юқори нархларда импорт қиладиганларга таҳдид қилди
(last modified Sat, 10 Sep 2022 06:00:12 GMT )
сентябр 10, 2022 11:00 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Россия нефтини юқори нархларда импорт қиладиганларга таҳдид қилди
    АҚШ давлати Россия нефтини юқори нархларда импорт қиладиганларга таҳдид қилди

АҚШ Молия вазирлиги Россия нефтини белгилланган сатҳдан юқори нархда сотиб оладиган компанияларга санкция қўллаш билан таҳдид қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  АҚШ, Британия, Франция, Германия. Италия, Япония ва Канададан иборат дунёда саноати ривожланган 7 мамлакат ёки  Катта еттилик - 7 лик гуруҳи иқтисод вазирлари  яқинда Россия нефти экспорти учун нарх чегарасини белгиллаш бўйича келишувга эришдилар.

G7 -7-лик гуруҳининг бу қарори Европа давлатларини  энергия танқислиги инқирозга дуч келгани ва экспертлар  шу ийл Европа учун қаттиқ қиш бўлишини башорат қилаётгани пайтга тўғри келмоқда.

Шу ҳолда Кремль давлати  Россия бундан буён ушбу нарх чегарасига мос келадиган ҳеч бир давлатга нефт сотмаслигини таъкидлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча  АҚШ Молия вазирлиги  кўрсатмаларини нашр этиш орқали " Россия нефти нархини чеклаш механизми" ни эълон қилиб, Россия нефтни белгилланган чегарадан юқори нархларда сотиб олган шхслар ва компанияларга санкция қўллаши мумкин деб маълум қилди.

АҚШ Молия вазирлигига кўра, Россия нефтини денгиз орқали ташишга қўйилган тақиқ жорий йилнинг 5 декабридан ва Россия нефт маҳслулотларини ташишга қўйиладиган эмбарго эса келаси йил 2023 йил 5 февралдан кучга киради.

Сўнгги маълумотлар эса, Россияни Ғарбнинг кенг миқёсидаги санкцияларга қарамай, август ойида ўтган йиллардагидан кўпроқ нефт экспорт қилган.