Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳи нуфузини кенгайишидан хавотирланишлар ортмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i7639-Афғонистонда_ИШИД_террорчилик_гуруҳи_нуфузини_кенгайишидан_хавотирланишлар_ортмоқда
Афғонистон парламенти миллий палатаси бу мамлакат ҳудудларида ИШИД террорчилик гуруҳи нуфузини кучайиб бораётганлигидан ташвишланиш билдирди.
(last modified 2018-08-22T17:48:14+00:00 )
октябр 30, 2016 18:16 Asia/Tashkent
  • Афғонистон парламенти миллий палатаси бу мамлакат ҳудудларида ИШИД террорчилик гуруҳи
    Афғонистон парламенти миллий палатаси бу мамлакат ҳудудларида ИШИД террорчилик гуруҳи

Афғонистон парламенти миллий палатаси бу мамлакат ҳудудларида ИШИД террорчилик гуруҳи нуфузини кучайиб бораётганлигидан ташвишланиш билдирди.

Эрон телерадиокомпанияси хорижий эшиттиришлар бўлими хабарига кўра, Афғонистон парламенти миллий палатаси раисининг биринчи муовини Ҳожи Зоҳир Қадир  Афғонистон ҳудудларида ИШИД такфирий- террорчилик гуруҳи фаолиятини олдини олиш зарурлигини таъкидлади.

Ҳожи Зоҳир Қадир Афғонистон парламентининг очиқ йиғилишида,  Сурия ва Ироқ ҳудудларида ИШИД террорчилик гуруҳини йўқ қилинаётгалигига ишора қилиб,  такфирий-террорчилик гуруҳлар Сурия ва Ироқда қаттиқ мағлубиятга учраганидан сўнг Афғонистонда кўпроқ нуфуз топишга уринишмоқда деб  қўшимча қилди.