Россия армияси Украина кучларининг айрим ҳудудларга олдинга силжиш уринишини қайтарди
Россия Мудофаа вазирлиги рус кучлари Украина қўшинларини Донецк, Херсон ва Николаев вилоятларига олдинга сижиш уринишларини қайтарганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида узоқ масофали аниқ бошқариладиган қуроллардан фойдаланган ҳолда, Украина ҳарбий энергетка объектларига ҳаво ҳужумларини давом эттиришини тасдиқлаб, Россия армияси Украина кучларининг Донецк, Херсон ва Никоалев вилоятларига олдинга силжиш уруинишларини қайтарди ва душманга катта талофат етказди деб қўшимча қилди.
Шу ҳолда Белгород губернатори ушбу шаҳарда Россия ҳаво мудофаасининг Украина ракеталар билан тўқнашуви вақтида 16 та портлаш содир бўлганини маълум қилди. Белгород ўз сўзларида бизнинг ҳаво мудофааси ушбу шаҳар аэропортига Украинанинг йирик ракета ҳужумига қарши турди ва униг давомида Украинанинг 10 та ракетаси тутиб олинди ва уриб туширилди деб аниқлик киритди.
Бошқа хабарга кўра, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков НАТО Украинадаги можарога амалга кирди аммо бу Россия Федерациясининг мақсадларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди ва махсус операциялар охиригача давом этади деб изоҳлади.