ШҲТнинг даврий раиси Эроннинг Чобаҳор портини мустаҳкамлашни таъкиадлади
Виан интернет сайтининг хабар қилишича, Ҳиндистон давлати ШҲТнинг янги раиси сифатида аъзо давлатлар ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш учун эътиборни Чобаҳор порти мақомини яхшилашга қаратган.
Виан интернет сайтининг хабар қилишича, ШҲТга аъзо давлатлар миллий координаторларининг Деҳлида қўшма шаклда /шахсан ва виртуал/ ўтказилаётган икки кунлик йиғилишда минтақавий савдо ва алоқа маркази сифатида Эроннинг Чоаҳор порти орқали қандай ҳамкорлик қилиш бўйича қарор қабул қилинади.
Деҳли давлати терроризмга қарши кураш, савдо-сотиқ ва Чобаҳор портини ШҲТга аъзо мамлакатларнинг бошқа иқтисодий марказлари билан боғлаш орқали минтақада савдони кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Йиғилишда Ҳиндистоннинг ШҲТга раислик қилиши йўналиши ва шакли хусусида қарор чиқарилади.
Ҳиндистон давлати келаси йилда ШҲТнинг ТИВ, ИИВ, Мудофаа вазирлари ҳамда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилар йиғилиши ва саммитига мезбонлик қилади. Бу эса учрашувнинг аҳамиятини оширади.