Лондон давлати: Британиянинг ядро каллаклари сони 260 тага етади
(last modified Thu, 03 Nov 2022 09:56:19 GMT )
ноябр 03, 2022 14:56 Asia/Tashkent
  • Лондон давлати: Британиянинг ядро каллаклари сони 260 тага етади
    Лондон давлати: Британиянинг ядро каллаклари сони 260 тага етади

Британия мудофаа вазири бу мамлакатдаги ядро каллаклари сони 260 та каллака етишини маълум қилди.

Оғир иқтисодий шарритлари ва Европа мамлакатларида камбағаллар сонининг кундан -кунга ортиб бораётганига қарамай, Россиянинг Украина билан уруши бу давлатларнинг давлат арбоблари учун миллий жамғармаларда фойдаланган ҳолда ядро қуроли арсеналини кенгайтириш учун баҳона бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Британия мудофаа вазири Бен Уоллс кеча бу мамлакат парламент мудофаа қўмитаси аъзолари олдида қилган чиқишида, йиллар олдин биз ўз ядровий тўхтатувчимизга эга бўлишга қарор қилдик. Франция ва АҚШдан фарқли улароқ биз фақат битта тўхтатувчи омилга яъне сув ости ракеталарга эътибор қаратиш қарорига келдик деб эълон қилди.

Бошқа томондан  Британия парламенти мудофаа қўмитаси аъзолари бундай ядровий тўхтатувчини сақлаб қолиш Британиянинг Вангард сув ости кемаларига қараганда анча арзонга тушишини таъкидлади. Ядро арсеналидаги ўзгаришларга келсак, Бен Уоллес Британия ядровий каллаклари сони 225 тадан 260 тагача кўтарилишини айтди.

Британия мудофаа вазири парламент намояндаларига хитобан, маълумки жанговар каллакларини қандай тарқатиш ва жойлаштириш жуда нозик масала ва мен буни муҳокама қила олмайман, аммо шуни тушуниш керакки биз ядровий тўсиқни таҳдид даражасига мос даражада ушлаб турамиз деб аниқлик киритди.