Жо Байден: биз Шимолий Кореяга қарши ҳар қачонгидан ҳам бирдаммиз
Кеча АҚШ президенти Камбожа пойтахти Пномпен шаҳрида ўтказилган Шарқий Осиё саммити доирасида ва Япония ва Жанубий Корея билан 3 томонлма йиғилишдан кейин Шимолий Кореяга қарши 3 давлатнинг иттифоқ тузишини эълон қилди.
Ройтерз ахборот агентлигига таяниб Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Пхеньян давлатининг "провакацион ҳатти-ҳаракатларида" айблаган АҚШ президенти Жо Байден Жанубий Корея ва Японияни АҚШнинг " муҳим иттифоқчилари" эканлигини таъкидлаб, ўз таъбири билан АҚШ нуқтаи назаридан Шимолий Кореянинг ракета синовлари хавотирланарли деб қўшимч аиқлди.
Жо Байден ўз сўзларида Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликни сақлашни муҳокама қилгани ва Ҳинд-Тинч океанидаи эркин ва очиқ ҳудуд билан боғлиқ умумий аолаар учун ҳамкорилк қилинишини хабар қилди.
Россияга қарши Украинани қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлаган АҚШ президенти шунингдек, мен Жанубий Корея ва Япония етакчилари билан Киевга мувофиқлаштирилган ёрдами кенгайтиришни муҳокама қилди деб қайд этди.
Бу баёнотлар эса Япония, АҚШ ва Жанубий Корея сентябрь ойи охирида сув ости кемаларига қарши машғулотлар ва октябрь ойи бошида қўшма баллистик ракеталарни кузатиш машқлари ўтказгани билан ба пайтда тўғри келмоқда.
Пхеньян эса бу мавзуни қоралаши билан Корея ярим оролидаиг кескинлик АҚШ ва унинг Осиёдаги икки иттифоқчисини ушбу ҳаракатлари ва бошқа аралашувлари туфайли юзага келган деб ҳисоблайди.