Дунёда қурол савдоси ошиб бормоқда
(last modified Mon, 05 Dec 2022 10:20:47 GMT )
декабр 05, 2022 15:20 Asia/Tashkent
  • Дунёда қурол савдоси ошиб бормоқда
    Дунёда қурол савдоси ошиб бормоқда

Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқот институтлари ўтган йили дунёда қурол савдоси аввалги йилга нисбатан икки фоизга ошганини хабар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича., Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқот институти ҳисоботида,  2021-йилда дунёда қурол-яроқ савдоси ва ҳарбий хизмат кўрсатиш ошди ва АҚШ компаниялари жаҳон қурол-яроқ савдосининг ярмидан кўпроғига тўғри келади.

Мазкур ҳисоботда келтирилишича, ўтган йили дунёдаги энг йирик 100 та қурол ишлаб чиқарувчи компаниянинг умумий қурол савдоси ва унга алоқадор хизматлар ҳажми қарйиб  600 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан икки фоиз ўсишни кўрсатади.

Ҳисоботда шунингдек АҚШ компаниялари дунёда қурол ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда экани ва бу ширкатларни умумий қурол ишлаб чиқаришнинг  40 фоизи уларга тегишли эканини айтилган.

Ишлаб чиқаришнинг бундай ўсишига қарамай коронавирус пандемияси туфайли дунёда қуролга бўлган талаб глобал таъминотидан ошиб кетди.

Энди эса қурол сотиб олишга талаб тобора ортиб бормоқда, чунки Украинани қурол-яроқ билан таъминлаётган давлатлар ўзларининг қурол-яроқ захираларини янгилаш ҳақида ўйламоқда.

Ёрлиқ