декабр 06, 2022 12:06 Asia/Tashkent
  • Сергей Лавров: Эронга қарши барча ноқонуний санкциялар бекор этилиши керак
    Сергей Лавров: Эронга қарши барча ноқонуний санкциялар бекор этилиши керак

Россия ТИВ раҳбари, Вашингтон режимини Эронга нисбатан максимал босим сиёсати ва бу давлатга қарши қонуний санкцияларни тугатишини талаб қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШни Эронга қарши барча ноқонуний санкцияларини имкон қадар тезроқ ва қайтариб бўлмайдиган тарзда бекор қилишга чақирди.

Лавров ўз сўзларида, Вашингтон Эронга нисбатан максимал босим сиёсатдан воз кечмаган деб изоҳлади.

Россия ТИВ раҳбари сўзларининг бошқа қисмида, биз АҚШ томони Эронга қарши барча ноқонуний санкцияларни имкон қадар тезроқ олиб ташлаб, БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231-резолюцияси қатъий бажарилишини таъминлашни қатъий истаймиз деб баён этди.

Айтиш жоиздирки, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бу ташкилот Бош котибининг 2231-резолюция ва Комплекс ҳаракатлар режаси ижроси бўйича 14 -ҳисоботини чиқиш бўйича даврий ва навбатдаги йиғилиши 19 декабрь куни ўтказишни режалаштирган.

Олдинги даврий йиғилиши 30 июн куни бўлиб ўтган ва БМТ Бош котиби АҚШнинг Эронга қарши санкцияларни бекор этилиши ва Эроннинг Комплекс ҳаракати режасининг иқтисодий имтиёзларидан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Ёрлиқ