Қримдаги казармада содир бўлган ёнғинда икки аскари ҳалок бўлди
(last modified Sun, 11 Dec 2022 06:58:12 GMT )
декабр 11, 2022 11:58 Asia/Tashkent
  • Қримдаги казармада содир бўлган ёнғинда икки аскари ҳалок бўлди
    Қримдаги казармада содир бўлган ёнғинда икки аскари ҳалок бўлди

Қримдаги казармада юз берган ёнғин оқибатида камида икки рус аскари ҳалок бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  ёнғиннинг шиддати шу даражада бўлганки,  200га яқин рус аскари бошқа ҳарбий базага ўтказилган.

Россия расмийлари, бу ҳақда ҳозиргача изоҳ бермаган, бироқ Украина ҳукуматига яқин ОАВ ёнғин қасддан содир этганини таъкидламоқда.

"Қрим шамоли" телеканали ҳам бу казармада Россия махсус кучлари жойлашгани ҳақда  хабар берди.

Бошқа хабарга кўра, Норвегия ҳукумати Украинанинг бузилган инфратузилмасини тиклаш учун 100 миллион доллар хайрия қилишни режалаштираётганини эълон қилди.

Украина президенти Владимир Зеленский ҳам видеомурожаати орқали биз Норвегиядан ҳарбий, иқтисодий, сиёсий ва гуманитар ёрдам оламиз деб изоҳлади.

Владимир Зеленский  Twitter’ да биз Росси ҳужумлардан  кейин инфратузилмасини тиклаш ва Украинанинг электр таъминоти тизимни тиклаш учун 1 миллиард НОК  (100 миллион доллар) аэжратган норвегитялик  ҳамкорларимизга миннатдорчилик билдирди.