Трамп Конгрессдаги тартибсизликларни текшириш қўмитаси аъзоларини ҳақоратлади
(last modified Mon, 19 Dec 2022 12:02:15 GMT )
декабр 19, 2022 17:02 Asia/Tashkent
  • Трамп Конгрессдаги тартибсизликларни текшириш қўмитаси аъзоларини ҳақоратлади
    Трамп Конгрессдаги тартибсизликларни текшириш қўмитаси аъзоларини ҳақоратлади

АҚШнинг собиқ президенти 2021-йил 6-январда АҚШ Конгрессига уюштирилган ҳужумни тергов қилаётган АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг сайланган қўмитаси қонун чиқарувчиларини "безорилар" деб атади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. АҚШнинг собиқ президенти Дональл Трамп ўзининг ижтимоий тармоғида  АҚШ вакиллар палатасининг Трампнинг 2020-йилги сайлов натижаларини бекор қилишга уринишларини текшираётган сайланган қўмитаси аъзоларини "безорийлар" деб атади ва бу мамлакат бўйлаб республикачилар ва ватанпарварлар ўрнидан туриб сайланмаган қўмита безориларга қарши бирлашиш кераклигини таъкидлади.

Трамп ўз сўзларда, бу АҚШ тарихида қоронғу давр бўлади лекин ҳар бир зулматдан кейин ёруқлиқ келади деб қўшимча қилди.

Трамп яна бир хабарида бу безорилар менинг сайлов кампанияга жосуслик қилишди деб изоҳлади.

Трампнинг фанат тарадфорлари томонидан АҚШ Конгреси биносига уюштирилган ҳужумни тергов қилувчи махсус қўмита тергов ҳисоботи сешанба куни эълон қилиниши режалаштирилган.

Тахминларга кўра, бу қўмита АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг ишини ушбу давлат суд тизимига топшириш ва уни ва яна бир қанча шахсларни АҚШ Адлия вазирлигига чақиришни сўраши кутилмоқда.