Жо Байден АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдамини давом эттиришини таъкидлади
АҚШ президенти украиналик ҳамкасби Володимир Зеленский билан учрашувидан кейин Вашингтоннинг Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, АҚШ президенти Жо Байден кеча Оқ уйда Украина президенти Володимир Зеленский билан қўшма матуот анжуманида, 50 дан ортиқ давлат Украинани қўллаб-қувватлаш ва мамлакат позициясини мустаҳкамлаш учун 2000 та танк ва зирҳли транспорт воситалари ва 50 та ракета тизими беришга ваъда бергангини таъкидлаб Украинага тўғридан-тўғри 2 миллиард долларлик ёрдам жўнатамиз деб хабар қилди.
АҚШ президенти Украина Херсон ва Харков жангларида ғалаба қозонганини эслатиб, Путин /Россия президенти/ Украинадаги бу шафақтсиз урушни тўхтатишни хохламайди деб қўшимча қилди. У сўзларининг бошқа қисмида россиялик ҳамкасбига қарши даъволарини давом эттирра экан, Путин мувафаққиятсизликка учради ва энди у бутун Украинани забт эта олмаслигини билади деб маълум қилди.
Жо Байден АҚШнинг Украинага 1,8 миллиард долларлик ёрдамининг янги қисмини эълон қилганини такрорлаб, биз Украинага Патриот тизимларини тақдим этамиз ва украиналикларни улардан фойдаланишига ўргатамиз деб эълон қилди.
АҚШ президенти ўз сўзларида Владимир Путиннинг Украинага ҳатти-ҳаракатларини ўзгартиришини кўрмайдиганига тўхталиб, биз Украинадаги уруш тугашини истаймиз ва Путин ўз фикридан қайтмоқчи бўлса, бу бугун юзага келади деб изоҳлади.