Владимир Путин: НАТОнинг барча ҳарбий салоҳияти Россияга қарши ишлатилмоқда
(last modified Thu, 22 Dec 2022 08:18:12 GMT )
декабр 22, 2022 13:18 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин: НАТОнинг барча ҳарбий салоҳияти Россияга қарши ишлатилмоқда
    Владимир Путин: НАТОнинг барча ҳарбий салоҳияти Россияга қарши ишлатилмоқда

Россия президенти бу мамлакат мудофаа соҳаси юқори мартабали шахслари йиғилишида НАТОга аъзо деярли барча давлатларнинг ҳарбий салоҳиятидан Россияга қарши фойдаланилаётганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин бу мамлакат мудофаа вазирлигининг юқори мартабали амалдорлари билан учрашувида, Москва давлати рус қўшинларининг жанговар салоҳиятини ошириш учун НАТО қурол тизимлари ҳамда бу иттифоқ тажрибаси ва тактикаси ҳақидаги билим ва тушунчасини ошириши кераклигини таъкидлаб, маълумки бугунги кунда НАТОга аъзо деярли барча давлатларнинг салоҳияти ва ҳарбий кучи Россияга қарши қўлланилмоқда деб эълон қилди.

Россия президенти ўз сўзларида НАТО кучлари ва улар ишлаётган техника ҳақидаги барча маълумотлар Россияга маълум бўлганини таъкидлаб, Путин шунингек Россия Мудофаа вазирлиги ва мамлакат армияси Бош штабига НАТО тактикасини таҳлил қилиб, улани Россия кучларини тайёрлаш дастурига киритишни буюрганини эълон қилди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам кеча НАТО зобитлар Украинадаги уруш зоннасида эканини ва бу мамлакатдаги урушни иложи борича узоқроқ давом эттиришга уринаётганини эслатиб, 25 дан ортиқ Ғарб давлатлари Украинадаги уруш баҳонасида Киевга қурол етказиб бериш учун 97 миллиард доллар юборган деб маълум қилди.

Йиғилишда Россия Қуролли Кучларининг ҳарбий бўлинмалари ва бўлимлари қўмондонлари, ҳарбий идораларининг марказий муассасалари раҳбарлари ва федерал ижроия органларининг вакиллари қатнашдилар.

Учрашувда Россия Қуролли Кучларининг 15 мингга яқин ходими видеоалоқа орқали иштирок этди.