Хитой АҚШнинг янги мудофаа қонунидан ғазабда
(last modified Sun, 25 Dec 2022 07:59:14 GMT )
декабр 25, 2022 12:59 Asia/Tashkent
  • Хитой АҚШнинг янги мудофаа қонунидан ғазабда
    Хитой АҚШнинг янги мудофаа қонунидан ғазабда

АҚШда чиқарилган янги мудофаа қонуни Хитой давлатини ғазаблантирди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Хитой давлати 24- декабрь куни АҚШнинг Миллий мудофаага рухсат бериш тўғрисидаги қонун Хитойга хавф туғдирилиши, мамлакат ички ишларига аралашиши ва  Хитой Коммунистик партиясига ҳужум қилишини хабар қилди.

АҚШ президенти  Жо Байден томонидан имзоланган  2023- молия йили чун 858 миллиард долларлик ҳарбий харажатлар режаси Хитойга қарши жиддий сиёсий провакация ҳисобланади.

Хитой ТИВ -и бу янги қонунни қоралаб, Тайванга  10 миллиард доллар хавфсизлик ёрдами ва тезкор қурол сотиб олишга рухсат берувчи АҚШ мудофаа қонуни оролнинг сепаратист кучларига жуда нотўғри сигнал юборади ва Тайван бўғозидаги тинчлик ва барқарорликка жиддий таъсир қилади.

Баёнотда Хитой АҚШни бу қонунда Пекин билан боғлиқ салбий бўлимнинг амалга ошириши қатъий қарши чоралар билан кутиб олиниши ҳақида огоҳлантирди.

Пекин давлати АҚШ Тайвандан Хитойни ушлаб туриш ва " Ягона Хитой" тамойилини манипуляция қилиш, бузиш ва бўшатиш воситаси сифатида фойдаланишга уринишларини тўхтатиши кераклигини маълум қилди.

Ёрлиқ