Владимир Путин: Россияга қўшилган айрим ҳудудларда вазият оғир
Россия президенти бу давлат хавфсизлигини таъминлаш ва Россия Федерацияси таркибига янги қўшилган минитақаларда билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия президенти Владимир Путин қўшиб олинган ҳудудларнинг айрим минтақаларида вазият оғир эканлигиги тўхталиб Москва давлати ўзининг мудофаа салоҳиятини ривожлантиришда ва қуролли кучларнинг эҳтиёжларини тўлиқ қондиришда давом этмоқда деб қўшимча қилди.
Путин ўз сўзларида биз мамлакатимиз хавфсизлигини кафолатлаш ва мудофаа қудратимизни мустаҳкамлаш тарафдоримиз. Бизнинг қўшимча даромадларимиз ҳар қандай янги масалаларга ёрдам беради деб айтди.
Россия президенти Москва ҳукумати мамлакат мудофаа қобилиятини ошириши ва йирик ижтимоий дастурларни амалга оширишда давом этаётгании таъкидлаб, биз Россия таркибига қўшилган янги ҳудудларни мамлакатга тўлиқ интеграциялашувига эришиш учун ривожланитиш дастурини қабул қилдик деб изоҳлади.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳам бу вазирлик бошлиғи Сергей Шойгу мамлакатнинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари учун янги қўмондонларини сайлаганини маълум қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида, Шойгу армия Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовни махсус операциялар ҳудудида қўшма кучлар қўмондони этиб тайинланди.
Бу вазирлик шунингдек Герасимовнинг ўринбосари этиб ҳарбий ҳаво кучлари бош қўмондони генерал Сергей Суровокин, қуруқликдаги кучлар бош қўмондони генерал Олег Салихов ва Россия қуролли кучлари Бош штаби ўринбосари полковник Алексей Ким тайинланган.