Киев яқинидаги вертолёт қулашида Украина ички ишлар вазири ҳалок бўлди
(last modified Wed, 18 Jan 2023 09:04:04 GMT )
Январ 18, 2023 14:04 Asia/Tashkent
  • Киев яқинидаги вертолёт қулашида Украина ички ишлар вазири ҳалок бўлди
    Киев яқинидаги вертолёт қулашида Украина ички ишлар вазири ҳалок бўлди

Киев шаҳри яқинида вертолёт қулаши оқибатида Украина ИИВ бошлиғи ва унинг ўринбосари ҳамда бу мамлакат ИИВнинг бир қатор юқори мартабали амалдорлари ҳалок бўлди.

Украина полициясининг расмийсига кўра, Киев яқинида вертолёт қулаш оқибатида Украина ИИВ бошлиғи ва унинг ўринбосари ҳамда бу мамлакат ИИВнинг бир қатор юқори мартабали амалдорлари ҳалок бўлди.

Бу янгиликни эълон қилган Украина Миллий полицияси бу ҳодисада 17 киши жумладан 9 нафар ИИВ расмийлари ва икки бола ҳалок бўлди. Айтилишича бу вертолёт Киеа чекқасидаги турар-жой массивидаги болалар боғчасига қулаган.

Ҳодисада 22 дан ортиқ киши тан жароҳат олди, улардан 10 нафари болалар, барча жароҳатланганлар касалхонага ётқизилган.