Владимир Путин Германиядаги АҚШ кучларининг босқинчилигини таъкидлади
Россия президенти Владимир Путин Германиядаги АҚШ кучлари қонун ва амалиёт нуқтаи назаридан ишғолчи кучлар эканини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Владимир Путин Россия Федерацияси президенти Европанинг энг йирик давлат ва буюк иқтисодиёт эгаси бўлган Федерал Германия Совет Иттифоқи билан ишғолни тугатиш тўғрисида қонуний равишда келишиб олди деб таъкидлади.
Россия президенти шунингдек иккинчи жаҳон урушидан кейин Германия тўрт қисмга бўлинган, АҚШлик, Британиялик, Франциялик ва Совет иттифоқига бўлинди.
Совет Иттифоқи АҚШдан фарқли улароқ ўз мавжудлигини тугатди ва энди расмий ва қонуний равишда АҚШ босқинчи кучлари Германия ерларида мавжуд деб маълум қилди.
Путин сўзларининг бошқа қисмида, эртами кечми Европа ўз суверенитетини тиклайди, бироқ шунинг учун вақт керак шекиллик деб эълон қилди.
Путин ўз сўзларида, Россиянинг махсус ҳарбий операциясидан мақсади Россия ва унинг халқини Россиянинг тарихий ўлкалари бўлган қўшни мамлакалардан келаётган ҳар қандай таҳдидлардан ҳимоя қиишди деб изоҳлади.