Туркиянинг Диёрбақир минтақасида кучли портлаш юз берди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i7984
Туркия бош вазири бу мамлакат шарқида жойлашган Диёрбақир вилоятида юз берган кучли портлаш оқибатида 8 нафарни ҳалок бўлгани ва юздан ортиқ фуқароларни жароҳатланганлиги ҳақида хабар берди.
(last modified 2018-08-22T17:48:18+00:00 )
ноябр 04, 2016 19:16 Asia/Tashkent
  • Туркиянинг Диёрбақир минтақасида кучли портлаш юз берди
    Туркиянинг Диёрбақир минтақасида кучли портлаш юз берди

Туркия бош вазири бу мамлакат шарқида жойлашган Диёрбақир вилоятида юз берган кучли портлаш оқибатида 8 нафарни ҳалок бўлгани ва юздан ортиқ фуқароларни жароҳатланганлиги ҳақида хабар берди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Туркия бош вазири Бин Али Йилдирим мухбирлар билан суҳбатда,  бугун соат саккизларда юз берган ушбу портлаш оқибатида икки полициячи ҳам қурбон бўлди деб эълон қилди.

Йилдирим бу ҳодисада 6 нафар тинч аҳолини ҳалок бўлганига ишора қилиб, 93 нафар ҳам енгил тан жароҳати олишгани аниқланди деб эълон қилди.

Унга кўра мазкур ҳодисада террорчи шахс ҳам ўлдирилган.