НАТО қуролларини Украинадаги уруш майдонарига ўтказиш бўйича амалиёти мувафаққиятсизликка учрамоқда
(last modified Sun, 29 Jan 2023 07:22:30 GMT )
Январ 29, 2023 12:22 Asia/Tashkent
  • НАТО қуролларини Украинадаги уруш майдонарига ўтказиш бўйича амалиёти мувафаққиятсизликка учрамоқда
    НАТО қуролларини Украинадаги уруш майдонарига ўтказиш бўйича амалиёти мувафаққиятсизликка учрамоқда

Россия мудофаа вазирлиги НАТОга аъзо давлатлар Украинадаги жанговар ҳудудга қурол ва ўқ-дорилар етказилиши зарарсизлантирилганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпанясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков Украинадаги уруш ҳақидаги ҳисоботида, 26-январь пайшанба кунидан бошлаб, Россия кучлари УКкаинадаги ҳарбий -саноат мажмуаси ва транспорт тизими марказларининг ёқилғи қуйиш объектларига аниқ ва узоқ масофага мўлжалланган ҳаво денгиз қуроллари ҳамда дрон бўлинмаси иштирокида кенг кўламли ракета ҳужумларини амалга оширилди.

Россиянинг ушбу расмйиси бу ҳужумда қурол ва ҳарбий ўқ-дорилар, жумладан НАТО давлатларнинг қуроллари нейтрал уруш зоналарига ва Украина ҳарбий техникасини таъмирлаш  марказларига ўтказиши йўқ қилинди деб айтди. Конашенков ўз сўзларида рус кучларининг Донецк ва Запорижжия жанубидаги УКкраина кучларининг муҳим марказларига ҳужум қилгани ва Донецк ўқида олдинга силжишлар давом этишини эълон қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котибининг сўзларига кўра, сўнгги бир неча ой ичида урушнинг турли ўқларида 200 дан ортиқ украиналик аскар ҳалок бўлган. Украина кучларининг  200  дан ортиқ йиғиш марказлари, 9 та гаубица артиллерия тизими, шу жумладан учта  M777 артиллерияи, битта Paladin артиллерия тизими ва 3 та ракетага қарши радар марказлари йўқ қилинди.

Шу ҳолда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев кеча Украинани қўллаб-қувватлаш Европада ҳеч кимга фойда келтирмаслигини айтиб, уччинчи жаҳон уруши бўлса Украинага танклар бериш Европани қутқармайди деб таъкидлади.

Ёрлиқ