Январ 30, 2023 15:49 Asia/Tashkent
  • Покистондаги масжидлардан бирида юз берган терактда ўнлаб киши ҳалок бўлиб ёки яраланди
    Покистондаги масжидлардан бирида юз берган терактда ўнлаб киши ҳалок бўлиб ёки яраланди

Покистон полицияси манбалари бу мамлакатнинг Пешовар ҳудудидаги портлаш террорчилик ҳужуми эканлигини тасдиқлаб, бу порлашда камида 56 киши ҳалко бўлиб ўнлаб нафар яраланди деб эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг Покистон ОАВга таяниб хабар қиишича, Покистон полицияси шунингдек бу воқеада бир худкуш террорчи пешин намози вақтида масжидга кириб ўзини портлатиб юборди деб маълум қилди.

Ҳодиса жойидан эълон қилинган суратлар портлаш оқибатида масжид томининг бир қисми вайрон бўлгани ва вайроналар туфайли кўплаб инсонлар жароҳатланганини кўрсатмоқда.

Дастлабки маълумотлар эса, Покистоннинг Хайар Пухтунхво штати полицияи порлашда 2 нафар полициячи ҳалок бўлганидан далолат бермоқда.

ОАВ ҳам яраланган 13 кишинг аҳволи жуда оғир эканини ва бу худкушлик порташда қурбонлар сонини ортиши эҳтимолини истисно қилмади.

Ҳозиргача ҳеч бир шахс ва ё гуруҳ бу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Ёрлиқ