феврал 02, 2023 11:13 Asia/Tashkent
  • Покистон Пешовардаги портлашга алоқадор одамлар ҳибсга олинди
    Покистон Пешовардаги портлашга алоқадор одамлар ҳибсга олинди

Покистон полицияси бу мамлакатнинг Пешовар масжидида содир этилган террорчилик портлашга алақдорликда гумон қилинган 23 кишини ҳибсга олди.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Покистонниг Хайбар -Пахтунхво штати маркази Пешорав шаҳридаги масжидга уюштирилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 100 кишига етди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, ўз номини фош бўлишини истамаган Покистон полициясининг масъулларидан бири  Пешовардаги полиция штаб-квартираси масжидида содир этилган террорчилик портлашига алоқадор 23 киши ҳибсга олинганини тасдиқлади. Расмийлар шунингдек айрим полиция элементларининг террорчилик билан алоқаси борлиги ҳам текширмоқда деб изоҳлади.

У сўзларининг бошқа қисмида биз бу портловчи моддалар  полиция марказига қандай киргани ва портлашда полиция ходимларининг ҳам иштироки бор-йўқлигини билиш учун полиция аъзолари бўлган бир неча кишини ҳибсга олдик деб таъкидлади.

Покисннинг ушбу расмийси ҳибсга олинганларнинг бир қисми пешоварлик бошқари эса Афғонистон билан чегарадаги қабилавий ҳудудлардандир.

Ёрлиқ