НАТО коалицияси сайтларига киберҳужум уюштирилди
НАТОга тегишли веб-сайтлар киберҳужумга учради
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича исмини ошкор этишини истамаган НАТО расмийси бу ҳақдаги сўзларида киберсектор мутахассилари ушбу ҳужумлар билан шуғулланишади ва НАТО ҳар доим бундай ҳодисалар билан шуғулланади ва киберхавфсизлик биз учун жуда жиддий деб айтди.
НАТОнинг ушбу расмийси бу ҳужум натижасида НАТО махсус опеациялари веб-сайти вақтинча учириб қўйилди деб маълум қилди.
Бу баёнот ва шарҳлар айрим ахборот агентликларининг россияпараст хакерлар НАТО Махсус операциялар Қўмондонлиги веб-сайтига ва НАТОга тегишли бўлган бошқа баъзи веб -сайтларга ҳужум қилиб уларни мавжуд бўлмай қўйилганини иддао қилганидан кейин янграмоқда.
НАТОнинг ушбу веб-сайтларига хакер сифатида киритган номлари орасида Киллнет номи рус хакерлик гуруҳи ҳам борлиги айтилмоқда..
Бу гуруҳ номи Германиядаги хакерлик ҳужумларда ҳам келган ва Бундестаг веб-сайтлари полиция ва муҳим инфратузилма объектларини ишдан чиқишига олиб келди.