АҚШ давлати Украина учун яна бир ҳарбий пакетни ажратди
АҚШ газетаси Вашингоннинг Киевни қурол-яроқ билан қўллаб-қувватлашига мувофиқ бу давлатнинг Украинага яна бир ҳарбий пакет ажратишини маълум қилди.
The Washington Post бугуги хабарида, АҚШ келаси ҳафта Украинага 10 миллиард долларлик яна бир йирик ҳарбий пакет ажратишни режалаштиртганини ёзди. Газатега кўра, АҚШ расмийлари Киев расмийларига жанг майдонида муҳим ютуқларга эришиш учун босим ўтказган .
Вашингтон пост газетаси шунингдек Жо Байден маъмурияти расмийлари Конгресс ва АҚШ иттифоқчиларининг сўнгги ёрдам пакетлари Киев учун урушнинг боришини ўзгаритиш учун энг яхши имкониятни яратганини айтган деб келтирди.
Польша Бш вазири Mateush Moravetski ҳам кеча Стокгольмда Швеция бош вазири Олаф Кристирсон билан бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида мамлакат ҳозиргача Украинага 250 та T-72 танкни юборганини айтиб яқин келажакда Украинага яна 60 та T-72, PT-91 ва Tward танклари ҳмда 14 та Leopard-2 танкларни юборади деб маълум қилди.
Европа расмийси Польша Россия устидан ғалаба қозониш учун Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.