март 03, 2023 13:08 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея билан курашиш учун 11 кунлик АҚШ-Жанубий Корея ҳарбий машқлари ўтказилади
    Шимолий Корея билан курашиш учун 11 кунлик АҚШ-Жанубий Корея ҳарбий машқлари ўтказилади

АҚШ ва Жанубий Корея расмийлари Сеулдаги қўшма матбуот анжумани чоғида Шимолий Кореядан келаётган таҳдидларга қарши кураш бўйича 11 кунлик ҳарбий машғулотлар 20 март куни бошланишини маълум қилди.

 Шимолий Кореянинг АҚШ ва иттифоқчиларини ҳарбий машғулотлар ўтказиш каби провокацион ҳаракатлар ҳақида қаттиқ огоҳлантиришига қарамай, Вашингтон ва Сеул ҳарбий машғулотларни бошлашга ҳозирлик кўрмоқда.

Япониянинг “Кёдо” ахборот агентлиги Шимолий Корея, Америка ва Жанубий Корея таҳдидлари фонида 2023-йилнинг 11-мартидан 2023-йилнинг 23-мартга қадар йирик ҳарбий машғулотлар ўтказишини маълум қилди.

АҚШ ва Жанубий Кореянинг юқори мартабали расмийлари жума куни (бугун) Сеулдаги қўшма матбуот анжуманида эълон қилишди:Шимолий Корея баллистик ракеталарни ишлаб чиқишда давом этар экан, мудофаани мустаҳкамлаш мақсадида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилади.

Жанубий Корея Қўшма штаби матбуот котиби ва Жанубий Кореяда жойлашган Америка кучлари матбуот котиби "Озодлик қалқони" машқлари 13-23 март  оралиғида ўтказилиши режалаштирилганлигини маълум қилди. АҚШ ва Жанубий Корея ўртасида 11 кунлик қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилиши ҳақида эълон Корея яриморолидаги кескинлик ҳамон янгилик бўлаётган бир вазиятда Сеулдаги қўшма матбуот анжуманида эълон қилинди.

Шимолий Корея АҚШ ва унинг иттифоқчиларини ҳарбий машғулотлар ўтказишдаги провокацион ҳаракатларини жавобсиз қолдирмасликлари ва бу ҳаракатларга “энг қаттиқ” жавоб беришлари ҳақида бир неча бор огоҳлантирган.

Ёрлиқ