Россиянинг Бойқинғир базасидаги мулкининг бир қисми Қозоғистонга топширилади
Қозоғистон давлати Бойқинғир базасидаи Россия мулкининг бир қисмини бу мамлакатга текинга қабул қилиш ва қўшиб олиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича Қозоғистон ҳукумати Бойконур- Бойқинғир базасидаи Россия мулкини мамлакатга бепул қабул қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Шу тартибда Қозоғистон “11F647M “Ikran-M” космик кемаси унинг бутловчи қисмлари ва аксесуарлари , йиғиш ва ҳимоялаш блоки, унинг бутловчи қисмлари ва асбоблари ва эҳтиёт қисмлари, объект синов тизими ҳамда Тизимлар-2 қисм олиб кирилган қурилмаларга эгалик қилади.
Бу қарор имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
"Boyqo'ng'ir" космик базаси дунёдаги биринчи ва йирик ракетасини учириш маркази ҳисобланади. Бу марказ Қозоғистоннинг жанубий қисмида жойлашган ва энди космодром Россия федерациясига 2050 йилгача ижарага олинган.