март 15, 2023 11:12 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Сукҳои-27 қирувчи самолёти билан тўқнашувидан кейин Америка дрони қулаб тушди
    Россиянинг Сукҳои-27 қирувчи самолёти билан тўқнашувидан кейин Америка дрони қулаб тушди

Россиянинг Сукҳои-27 қирувчи самолёти Қора денгиз узра Американинг МҚ-9 Реапер учувчисиз учоғи билан тўқнашиб кетганидан сўнг, АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Америка дронининг халқаро сувларда разведка ва аниқлаш миссиясини бажараётган пайтда уриб туширилганини ва эҳтимолан Россия қирувчиси шикастланганини маьлум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинингг хабар қилишича, Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер сешанба куни маҳаллий вақт билан журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда (Россия томонидан) кузатувлар одатий ҳол эканлигини, аммо бугунги кузатув Америка дронини уча олмаслигига сабаб бўлганини айтди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби россиялик учувчиларнинг ҳаракатларини "хавфли ва нопрофессионал" деб баҳолади ва қўшимча қилди: "Менимча, бу ҳаракатлар ўз-ўзидан тушунарли".

Пентагон матбуот котиби давом этди:МҚ-9 учувчисиз самолёти қуролланишга қодир, бироқ ҳодиса рўй берганда у халқаро сувларда разведка ва аниқлаш миссиясини бажараётган эди ва Пентагон дроннинг қуролланган ёки йўқлиги ҳақида изоҳ бермади.

Бу дрон Украина яқинида учиб юрганми, деган саволга Пентагон вакили шундай деди: Бу дрон Украинанинг исталган ҳудудидан узоқда эди.

Ёрлиқ