Пашинян Арманистоннинг Озарбайжон Республикасига қарши мағлубияти сабабини тушунтирди
Арманистон бош вазири 2020-йилда Озарбайжон Республикаси билан Тоғли Қорабоғ минтақасидаги жангда мағлубиятга учрагани сабаб сифатида ўз мамлакати армиясидаги жосусларни кўрсатди.
“Тасс” ахборот агентлиги хабарига кўра, сешанба куни Ереванда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Арманистон бош вазири Никол Пашинян шундай деди:шахсан ишончи комилки, ўз мамлакати урушда мағлубиятга учраган, чунки арман армиясида жосуслар фаолият кўрсатган ва бу фактлар яқин келажакда оммага маълум бўлади.
Пашинян Арманистон чегарасида ҳам, Тоғли Қорабоғ минтақасида ҳам можаро авж олиш хавфини юқори деб ҳисоблади ва қўшимча қилди:унинг хулосаси Озарбайжон Республикасининг жангари риторикасига асосланган, аммо бошқа маълумотлар ҳам бор.
Арманистон Бош вазири яна шундай деди:Озарбайжон Республикаси Қорабоғ халқининг ўз она ватанида яшаш иродасини йўқ қилишга уринмоқда, аммо кучли ва мустаҳкам бўлиб қоладиган нарса келажакдаги барча ўзгаришларнинг асоси бўлади.
Ўт очишни тўхтатишга қарамай, Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ҳамон ўзаро кураш олиб бормоқда ва томонлар бир-бирини сулҳни бузганликда айбламоқда.
Тахминан уч ой муқаддам Озарбайжон Республикаси қўшинлари экологлар қиёфасида, қўлларида плакатлар ва байроқлар кўтариб, Лочин йўлагини тўсиб, Тоғли Қорабоғдаги 120 минг арман аҳолисининг озиқ-овқат, дори-дармон ва анжомлар олиш йўлини тўхтатиб қўйган эди. Бу масала халқаро ва минтақавий даражада кўплаб танқид ва эътирозларга дуч келган.