Россия рус қирувчисининг Америка учувчисиз самолёти билан тўқнашувига муносабат билдирди
Россия Мудофаа вазирлиги Америка дронининг Россия ҳаво ҳудудини бузишини ушбу учувчисиз самолётнинг уриб туширилишига сабаб деб ҳисоблади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинингг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги Қора денгиз узра россиялик қирувчи Америка учувчисиз самолёти билан қандай тўқнашгани тафсилотларига ишора қилган ҳолда баёнот бериб, эьлон қилди:Россия ҳаво ҳудудини бузиш ва Америка кучларининг нопрофессионал ҳаракатлари Қора денгиз сувлари устида Америка дронининг қулашига сабаб бўлди.
Ушбу ҳодисага биринчи муносабатда Россия Мудофаа вазирлиги эълон қилди:14-март куни эрталаб Қрим ярим ороли ҳудудидаги Қора денгиз сувлари устида Россия Аерокосмик кучларининг космик бошқарув бўлими, Американинг М. Қ-9 ни туридаги учувчисисиз апарати Россия Федерациясининг давлат чегараси бўйлаб аниқлади ва кузатилди.
Россия Мудофаа вазирлиги Америка дронининг парвози кузатилган ва махфий кузатув билан аниқланганига ишора қилиб, таькидлади:Ушбу дрон "вақтинчалик учиш тақиқланган ҳудуд" қоидаларидан риоя қилмай, тақиқланган ҳаво ҳудудида парвоз қилишни давом эттирди.
Россия Мудофаа вазирлиги махсус ҳарбий амалиётлар бошланганидан кейин тегишли қоидалари амалга оширилаётган парвозлар тақиқланган зонани белгилаш орқали таъкидлади:Барча халқаро фойдаланувчиларга парвозлар тақиқланган зоналар қоидалари ҳақида маълумот берилди ва ушбу зонадан халқаро стандартларга мувофиқ халқаро ҳаво ҳудуди фойдаланувчилари фойдаланишлари мумкин.
Россия Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида яна таъкидлади:Агрессор учувчисиз самолётни аниқлаш учун Россия Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчилари осмонга кўтарилишди, аммо кескин манёвр туфайли Москва вақти билан соат 9:30 атрофида Американинг М. Қ-9дрони баландлигини йўқотиб, назоратни йўқотди ва сувга қулади.