АҚШ мудофаа вазири таъкидлади: Украинага ҳарбий ёрдамни давом эттирамиз
(last modified Thu, 16 Mar 2023 06:25:40 GMT )
март 16, 2023 11:25 Asia/Tashkent
  • АҚШ мудофаа вазири таъкидлади: Украинага ҳарбий ёрдамни давом эттирамиз
    АҚШ мудофаа вазири таъкидлади: Украинага ҳарбий ёрдамни давом эттирамиз

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин 9 давлат Украинага жами 150 та Леопард танкини юбориш мажбуриятини олганини маьлум қилди.

Россиянинг Украинага қарши уруши 2022-йил 24-февралда бошланган. Америка ва Европа давлатлари бу урушда Украинага катта ёрдам кўрсатди. АҚШ Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳозиргача  Украинага 32 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам юборганини маьлум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинингг хабар қилишича, Остин чоршанба куни алоқа гуруҳи билан Украинага ҳарбий ёрдам бўйича видеомулоқотда шундай деди:Украинага “Леопард” танкларини юборувчи давлатлар коалицияси кучайиб бормоқда. Ҳозиргача 9 давлат Украинага 150 дан ортиқ Леопард танкларини юбориш мажбуриятини олган.

АҚШ Мудофаа вазири қўшимча қилди: Бошқа давлатлар ҳам Украинага қисқа масофали мудофаа тизимларини юборган. Остин, шунингдек, Украинага ўқ-дорилар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб беришни кўпайтиришга чақирди.

АҚШ Сенатининг Демократ ва Республикачилар партиясидан саккиз нафар аьзоси Остинга йўллаган мактубида ундан Ф-16 самолётларини Киевга етказиб бериш орқали жанг майдонидаги ўйинни Украина фойдасига ўзгартиришни сўради.