Путин: Германия ҳали ҳам АҚШ ишғоли остида
Россия президенти Европа давлатлари мустақиллик йўқлиги сабабли “Шимолий оқим” портлашларига изоҳ беришга журьат эта олмаётганини таькидлади.
Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Россия-1” телеканалига берган интервюсида маьлум қилди:Германиянинг Россия газ қувурларининг портлашига муносабати, Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан кейин ўнлаб йиллар ўтиб, мамлакат ҳали ҳам босиб олинган давлат эканлигини ва мустақил ҳаракат қила олмаслигини исботлади.
Путин қўшимча қилди:Совет Иттифоқи бир вақтлар Германиядан ўз қўшинларини олиб чиқиб, бу мамлакатни босиб олишни тугатди. Аммо маълумки, америкаликлар билан бундай бўлмаган. Америкаликлар ҳали ҳам Германияни ишғол остида сақламоқда.
2022-йил сентабр ойида ҳар йили 110 миллиард куб метр Россия газини Европага ташиш учун қурилган “Шимолий оқим ” 1 ва 2 та сув ости 4 та қувурларидан 3 тасида сув ости портлашлари содир бўлди. Германия, Дания ва Швеция воқеа юзасидан алоҳида тергов бошлади.
8-феврал куни Пулицер мукофоти совриндори америкалик тадқиқотчи журналист Сеймур Херш 2022-йил ёзида НАТО машғулотлари чоғида АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ғаввослари “Шимолий оқим” қувурларини йўқ қилиш учун портловчи моддалардан фойдалангани ҳақидаги хабарни эьлон қилди. Норвегияга кўра, бу бомбалар 3 ойдан кейин фаоллаштирилган.