Трамп устидан суд жараёни яна қолдирилди
(last modified Thu, 23 Mar 2023 07:42:03 GMT )
март 23, 2023 12:42 Asia/Tashkent
  • Трамп устидан суд жараёни яна қолдирилди
    Трамп устидан суд жараёни яна қолдирилди

Американинг собиқ президентининг ахлоқий иши бўйича далилларни кўриб чиқаётган Ню-Ёркнинг Манхеттен суди судялари айблов хулосасини чиқаришни иккинчи кунга қолдирди.

Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Манхеттен суди ҳакамлар ҳайъати чоршанба куни Доналд Трампнинг ахлоқий иши бўйича йиғилиш ўтказмаган ва АҚШ собиқ президентига қарши ҳар қандай айблов хулосасини бошқа кунга қолдирган.

Трампга нисбатан айблов қолдирилиши, агар Доналд Трамп ҳибсга олинса, норозилик намойишлари бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар фонида амалга оширилди. Айни пайтда, АҚШнинг собиқ президенти порнографик филмлар актёрига сукут сақлаши учун пул тўлаганлиги бўйича иш бўйича суд қилинса, судга қўлига кишанда келишни режалаштираётганини айтди.

Трамп учун бундай ҳаракат унга 2024 йилги президентлик кампаниясини кучайтиришга имкон беради ва кучсиз кўринмайди.

Трампнинг собиқ шахсий адвокати Майкл Коен ўтган ҳафта Ню-Ёркдаги суд мажлисида Даниелсга Трамп билан жинсий алоқасини ошкор қилмаслиги учун 130 минг доллар тўлаганини тан олди.

Доналд Трамп 2024-йилги президентлик сайловларида Республикачилар партиясининг энг жиддий номзоди бўлиб кўринади. Бир неча кун олдин Трамп сешанба куни ҳибсга олиниши мумкинлигини айтди ва агар у ҳибсга олинса, тарафдорларидан кўчага чиқишни сўради.

Сешанба куни Америка полицияси Вашингтон ва Ню-Ёркдаги мумкин бўлган норозилик намойишлари билан шуғулланиш учун хавфсизлик огоҳлантиришини эълон қилди.

Республикачилар Трампнинг ҳибсга олинишини сиёсий ҳаракат деб ҳисоблайди.