март 29, 2023 11:08 Asia/Tashkent
  • Россия армияси Бахмут саноат зонасида тўлиқ назоратни қўлга олди
    Россия армияси Бахмут саноат зонасида тўлиқ назоратни қўлга олди

Донецк вилояти расмийлари стратегик аҳмиятга эга бўлган Бахмут шаҳрини саноат зонаси тўиқ Россия ҳарбийлари назоратига ўтганини маълум қилди.

TASS ахборот агентлигининг хабарига кўра, Донецк республикаси расмийлари Россия ҳарбий кучлари бу вилоятдаги стратегик аҳамиятга эга Бахмути шаҳрининг саноат ҳудудини тўлиқ назоратга олганини хабар қилди.

Украина армияси ҳарбий-ҳаво кучлари ҳам Россиянинг Херсон вилоятидаги Сухов-25 қирувчи самолётларини бошқариладиган ракеталар ёрдамида тунги ҳужумлари ҳақида маълум  қилди.

Украина армияси Бахмут минтақасиниг кўп қисмини устидан назоратни юқотган бўлса-да, бу мамлакат президенти Володимир Зеленскийниг катта талофтлар билан қашилик кўрсатишини талаб  қилиши унинг фаолияти ҳақида кўплаб танқидларни келтириб чиқармоқда.

Луганксклик истеъфодаги полковник ва фахрий ҳарбий эксперт Россиянинг РИА Новости ахборот агентлиги биан  суҳбатида Украина армиясининг Бахмутдаги оғир юқотишлари ҳақида гаприб ўтган ҳафтанинг ўзида Киев хавфсизлик кучлари Артёмск /Бахмут/ вилоятидаги жангда жами  4500 киши ҳалок бўлди ёки яраланди деб эълон қилди.

Бахмут зоннасида Украина ҳарбийлари ва рус кучлари ўртасида 9 ой давом этган жангда бу шаҳар деярли вайрон бўлди ва бу шаҳар аҳолисининг  90%, яъни  70 мингга яқин киши бу шаҳардан қочиб кетди. Украина армияси эса Россия билан жангда ҳар куни 100 дан 200 гача аскарини юқотган.

Ёрлиқ