Озарбойжон республикаси Арманистон чегарасидаги ҳудудларни назоратга олганини иддао қилди
Бугун Озарбойжон Республикаси Мудофаа вазирлиги бу давлат ва Арманистон чегарасидаги ҳудудларии назорат остига олганини хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги бу давлатнинг Арманистон бу чегарадаги катта ҳудудларни жумладан асосий ва иккинчи даражали алоқа йўлларини назоратга олганини даъво қилди.Озарбойжон республикасининг бу иддаосига Арманистон ҳеч қандай аксиламал кўрсатмаган.
Арманистон ОАВлари ҳам 4 кун один Озарбойжон республикаси кучлари томонидан ўт очишни тўхтатиш режими бузилгани ва Шуши-Лисагор алоқа чизиғини кесиб ўтгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Боку ва Ереван давлатлари ўртасидаги зиддият кучайганидан кейин Россия Мудофаа вазирлиги Озарбойжон Республиксаини бу давлат воситачилигида Арманистон билан 2020-йилги урушга якун ясаган ўт очишни тўхтатиш келишувини бузганликда айблади.
Москва давлати ҳам Россия тинчликпарвар кучлари кескинлик кучайишига йўл қўймаслик ва қарши провакацион чоралар кўришини маълум қилди.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ўтган ҳафта Озарбойжон республикасини халқаро келишувларни бузишини жазосиз қолиши Боку давлатини янги провакацион ҳаракталарга қўл уришга ундаши ҳақида огоҳлантирди.