апрел 03, 2023 11:57 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати Британиянинг 3 фуқаросини ҳибсга олган
    Толибон ҳаракати Британиянинг 3 фуқаросини ҳибсга олган

Sky News ахборот сайтининг хабар қилишича, Афғонистонда ҳукумат устига келган Толибон ҳаракати Британиянинг 3 фуқаросиини ҳибсга олган ва Лондн давлати эса уларнинг хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

Sky News ахборо сайтининг кечанги хабарига кўра, Англиянинг 53 ёшли Кевин Корнвел ва яна бир фуқароси Афғонистонда ўтган январь ойида ҳибсга олинган.

Корнвелл ўқотар қуролни ноқонуний сақлашда айбланмоқда аммо унинг оиласи унинг ўқотар қурол олиб юришга рухсати борлигини иддао қилмоқда.

Британиянинг бошқа бир фуқароси 23 ёшли сайёҳ Майелз Ротлеж эса 2 март куни Афғонистонда икки Польша фуқароси билан бирга ҳибсга олинган.

Британия ИИВ вазири Сужэла Браверман ҳам Скай Нюсга берган интервьюсида, агар Британия фуқаролари чет элда хавф остида бўлса Лодон ҳукумати уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қўлидан келганини қилади деб айтди.

Британия ОАВлари ҳам Лондон давлати Толибон ҳукмдорлари билан алоқа йўқлигига қарамай, Афғонистондаги фуқароларини озод қилиш учун бу гуруҳ билан музокара олиб боришга интилмоқда.

Ёрлиқ