БМТ Бош котиби Толибоннинг Афғонистондаги бу ташкилот аёл ходимлари фаолиятини тақиқлаганидан хавотир билдирди
(last modified Wed, 05 Apr 2023 12:08:20 GMT )
апрел 05, 2023 17:08 Asia/Tashkent
  • БМТ Бош котиби Толибоннинг Афғонистондаги бу ташкилот аёл ходимлари фаолиятини тақиқлаганидан хавотир билдирди
    БМТ Бош котиби Толибоннинг Афғонистондаги бу ташкилот аёл ходимлари фаолиятини тақиқлаганидан хавотир билдирди

БМТ Бош котиби бу ташкилотнинг Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятидаги вакотахонаси аёл ходимлари фаолияти тақиқланганини қоралади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш БМТнинг Нангарҳор вилоятидаги ваколатхонаси аёл ходимларининг фаолиятини тақиқланганига жавобан Афғоинстондаги Толибон ҳукуматининг бу қароини қоралаб агар бу қарор бекор қилинмаса, муҳтожларга ёрдам бериш қобилиятимизга путур етади деб таъкидлади.

Кеча БМТнинг Афғонистондаги  ваколатхонаси (UNAMA) ўз хабарида Афғонистондаги Толибон ҳукумати Нангарҳор вилоятида БМТ ёл ходималарини фаолиятини тақиқлади деб хабар қилди.

Бугун Афғонистон ОАВлари БМТ расмийлари сўзларига таяниб, БМТнинг Нангарҳор вилоятидаги ваколатхонаси аёл ходимларининг фаолияти тақиқланганига норозилик сифатида бу ташкилот Афғонистондаги  3300 нафар ходимига икки кун давомида ишга чиқмасликни буюрди деб маълум қилди.

Толибон ҳаракати ҳозирча БМТ расмийларии қарорига муносабат билдиргани йўқ.

БМТнинг Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича мкхусус маърузачиси Ричард Беннет бугун Твиттер саҳифасида  афғонистонлик аёлларнинг БМТ муассасаларида ишлашини тақиқлаш қарори инсонпарварлик ёрдами жараёнига салбий таъсир кўрсатадиган асосий ҳуқуқларни бузилиши ва БМТ Низомига зид бўлган ҳолатдир деб эълон қилди.

Ёрлиқ