Британия полицияси ўғриларга қарши курашга қодир эмас
Брианиядаги Либерал-демократик партиясининг статистикаси бу мамлакат полицияси ўғриларга қарши курашга қодир эмаслигидан далолат бермоқда.
Эрон телерадиокомапаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Британиядаги либерал-демократик партияси олган ва тарқатган маълумотларга биноан, бу мамлакат полицияси ҳар куни ўртача 120 та уй ўғрилик ҳолатлари билан шуғулланмайди ва ўғриликнинг 50% дан ортиғида полиция ўғрилик содир бўлган жойга ҳам бормайди деб таъкидлади.
Британиянинг Либерал-демократик партияси бу мамлакат полицияси 2022-йилда ҳам 45 минг 233 та уй ўғрилик ҳолатларни текшира олмади, бу кунига 120 та ўғрилик содир бўлганига тенг. Ҳисоботда айтилишича, ўтган 2022 йилда Британия полицияси 75 фоиз ҳолларда 19 ҳудудда айбланувчининг шахсини ҳам аниқлай олмаган.
Британияда кўчмас мулкни ўғирлаб ҳолатларининг ҳақиқий сони албатта бундан юқори чунки бу мамлакатнинг 14 ҳудудидаги полиция ҳеч қандай ҳисобот бермаган.
Британиянинг статистика бўйича миллий марказига кўра, ўтган бир йил ичида бу мамлакатда жиноий ҳаракатлар содир этиш даражаси 6,5 миллиондан ортиқ ҳолатга етган ва Британияда энг юқори кўрсатчикгга эгадир.