АҚШ долларининг глобал " гегемонияси" пасайиб бормоқда
Америка молия вазири долларга асосланган санкиялр унинг глобал миқёсидаги гегемонлигини заифлаштиришини тан олди.
Доллар таъсирини камайтириш сиёсати бир мунча вақт халқаро савдо соҳасида турли ҳукуматлар жумладан БРИКСга аъзо давлатларнинг диққат марказида бўлди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича АҚШ молия вазири Жанет Йелллен кечагиг суҳбатида, долларнинг ўрни билан боғлиқ молиявий санкциялардан фойдлансак, вақт ўтиши билан бу масала долларнинг глобал таъсирига путур етказиш хавфини вужудга келтиради деб айтди. У ўз сўзларида санкциялар, Хитой, Россия ва Эроннинг долларга муқобил йўл топиш истагини уйғотган деб изоҳлади.
Германияда босиладиган “Wirtschaftswoche” газетаси ҳам яқинда тарқатган мақоласида, дунёда АҚШ доллари курсининг пасайиши ва турли мамлакатларнинг муқобил валюталарга ўтиш истаги ҳақида хабар қилди.