Хартумда қуролли тўқнашувлар яна авж олди
Хабарлар ҳам Хартум шаҳрида Абдулфаттоҳ Ал-Барҳон қўмондонлигидаги Судан армияси кучлари билан Ҳамидати лақабли Муҳаммад Ҳамдан Дағло қўмонлигидаги тезкор кучлари ўртасида жанг қайта бошланганидан далолат бермоқда.
Бугун эрталаб Ал-Жазира телеканали ҳам Судан пойтахти Хартум шаҳрида мамлакат армияси ва тезкор кучлар ўртасида тўқнашувлар қайта бошланганини маълум қилди.
Хабарга биноан ҳозирда Хартум шаҳридаги президент саройи ва армия штаб-квартираси атрофида армия ва тезкор кучлари ўртасида қақшатгич тўқнаушвлар давом этмоқда.
Хабарлар шунингдек Хартум халқаро аэропорти яқинида портлаш овози эшитилгани айтилади.
Бундан олдин Судан армияси тезкор ҳаракат кучлари кеча соат, 18:00 дан бошлаб халқаро воситачилик билан ўрнатилган 24 соатлик инсонпарварлик сулҳини бузганликда айблаган эди.
Судан шифокорлар уюшмаси ҳам Хартум ва унга қўшни вилоятлардаги 39 шифохонани хизмат кўрсатишга қодир эмаслиги ва 9 та шифохонага ҳам снаряд ва ўқ тегганини хабар қилди. Бу уюшмага кўра 16 касалхона ҳам эвакуация қилишга мажбур бўлган.
Судан шифокорлар уюшмаси шунингдек тўқнашувлар чоғида ҳалок бўлган тинч аҳоди сонини 144 киши, ҳарбий ва тинч аҳоли ўртасида яралананлар сонини эса 1409 нафар деб эълон қилди.
Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директориТедрос Адҳаном тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 270 нафарга, жароҳатланганлар сони эмас 2600 нафарга етганини маълум қилди.