апрел 24, 2023 10:32 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Вагнер гуруҳи: Украина ҳарбийлари орасида исён ва тартибсизлик бошланган
    Россиянинг Вагнер гуруҳи: Украина ҳарбийлари орасида исён ва тартибсизлик бошланган

Россия армиясининг " Вагнер" ҳарбий гуруҳи раиси баъзи украиналик ҳарбийлар ўртасида тартибсизликлар ва исён бошланганини танъкидлади.

ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишча Россиянинг " Вагнер" ҳарбий гуруҳи раиси Евгений Пригожин ўз сўзларида, Донецк вилоятининг Часовяр ва Константиновка вилоятида украиналик ҳарбийлар ўртасида тартибсизликлар бошланганини хабар қилди.

Россия федерациясининг " Вагнер" ҳарбий гуруҳи матбуот хизмати ҳам бу тартибсизлик  бошланши билан бу ҳудудга украиналик ҳарбийларини қуролларини ташлаб, навбатчилик пунктларни тарк этганини қўшимча қилди.

Бундан олдин, Европа Иттифоқи ва АҚШ санкцияларга дуч келган Россиянинг " Вагнер" ҳарбий гуруҳи ўз ҳарбийларини Украинада  жанг қилиш учун ишлатиб, Украинанинг Солдар ва Бахмут шаҳарларида қарши ҳужумларга бошчилик қилмоқда.

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг ўғли Николай Песков ҳам " Вагнер" ҳарбий гуруҳи билан тузилган олти ойлик шарномасини эндигина якунлаган.

Эслатиб ўтамиз Дмитрий Песковнинг ўғли Николай Песковнинг " Вагнер" ҳарбий гуруҳига қўшилганини ҳақида илк марта бу гуруҳи раиси Евгений Пригожин хабар берганди.

Бошқа хабарга кўра, Россия Мудофаа вазирлиги бу мамлакат кучлари Украина шарқидаги Бахмут шаҳрининг ғарбий қисмидаги яна 3 та ҳудудни ўз назоратига олганини хабар қилди.

Ёрлиқ