Сербиядаги иккинчи отишмада 8 киши ҳалок бўлди
-
Сербиядаги иккинчи отишмада 8 киши ҳалок бўлди
Сербиядаги иккинчи отишмада камида 8 киши ҳалок бўлди, 13 киши яраланди.
Пайшанба куни кечқурун Сербия пойтахти Белград яқинидаги шаҳарда бир киши камида 8 кишини отиб ўлдирди ва 13 кишини яралади.
Бу сўнгги икки кун ичида Сербияда содир бўлган иккинчи отишмадир. Чоршанба куни Белград марказидаги мактабда 14 ёшли эркак ўқувчи ўқитувчи, ўқувчилар ва мактаб қўриқчиларига қарата ўқ узгани, 8 нафар ўқувчи ва бир қоровулни ўлдиргани хабар қилинганди.
Янги отишмада 21 ёшли йигит эканлиги тахмин қилинаётган ҳужумчи Младеноветс шаҳрида тасодифан оломонга қарата ўқ узгандан сўнг воқеа жойидан қочиб кетган. Бу шаҳар Белграднинг жанубида жойлашган ва ундан тахминан 50 километр узоқликда жойлашган.
Бу икки отишма Болқон ярим оролида жойлашган бу мамлакатда даҳшат тўлқинига сабаб бўлди, бундай отишмалар кам учрайдиган ҳодиса ҳисобланади.