Дональд Трамп 5 миллион доллар жарима тўлашга ҳукм қилинди
АҚШнинг Нью-йорк федерал суди ҳакамлар ҳайъати АҚШнинг собиқ президентини жинсий зўравонлик ва туҳмат қилишда айблаб уни 5 миллиондан ортиқ жарима тўлашга ҳукм қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу федерал суднинг 3 аёл ва 6 эркакдан иборат ҳакамлар ҳайати аъзолари ўз қарорида кеча 78 ёшли АҚШлик ёзувчи Жейн Керрол АҚШнинг собиқ президенти Трампнинг уни зўрлангани шикояти хусусидаги ўз иддаосини исботлашга муваффақ бўлди деб эълон қилди.
АҚШнинг собиқ президентига 5 миллион доллардан ортиқ товон пули тўлаш буюрилди.
Суд ҳакамлар ҳайъати Жейн Керрролнинг 2022-йил 12-октябрида Truth Social номланувчи ижтимоий аккаунтдаги узоқ мурожаатида АҚШ собиқ президенти уни туҳмат қилгани ва ёлғончи деб атагани ҳақидаги сўзларини тасдиқлади.
Жорий йил 25 апрел куни АҚШ судларидан бири хоним Жейн Керролнинг 1996-йилда Нью-йоркдаги универмагда Трамп томонида зўрлангани ҳақидаги шикоятини ўрганиб чиқишга бошлади.
Аммо Трамп бу аёлнинг даъволарини " фирибгарлик", алдаш" ва " бутунлай ёлғон" деб айтган. АҚШ собиқ президентининг бу баёнотлари Керролнинг уни туҳмат қа ҳақорат қилиш учун судга беришга сабаб бўлди аммо Трамп ўз баёнотини ҳақоратомўз бўлмагани ва ҳақиқат эканлигини иддао қилган.